Instagram ТikTok`нинг оммалашувига қарши кураш бошлади
Технология
−
10 Февраль 2021
8117Facebook эгалик қилувчи Instagram ижтимоий тармоғида бошқа иловалардан олинган видеолар оммалашуви “қаттиқ назорат”га олинади. Бу ҳақда компания маълум қилди.
Эълон қилинган хабарда компания бошқа иловалар (асосий рақобатчи – TikTok’ка шаъма қилинмоқда) видеоларини Instagram Reels тизимига юклашни тавсия қилмаган. Instagram’да энди видеода логотип ёки қайсидир илова махсус белгиси мавжуд бўлган контент қўллаб-қувватланмайди ва бу Reels қидирув тизимида топиш энг қийин бўлган видео бўлиб қолади.
Маълумот ўрнида: Instagram 2020 йил август ойида тармоқ оммабоплигини сақлаб қолиш ва фойдаланувчилар TikTok’ка “кўчиб ўтиши”нинг олдини олиш мақсадида “Reels” қисқа-видео контент тизимини ишга туширганди. Шунингдек, Youtube ҳам ўтган йил Сентябрь ойида “Shorts” форматини оммага тақдим қилганди
Ҳидоятбек Атабаев
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь