Instagram фойдаланувчилари учун янги “функция”ни тақдим этди

Технология

Instagram Live Producer'ни тақдим этди. Бу орқали фойдаланувчилар жонли эфирларини браузердан, компьютердан ишга тушириш мумкин.

Live Producer тармоқ фойдаланувчилари учун қандай имкониятларни тақдим этади?

Live Producer Instagram трансляциялари имкониятларини анча кенгайтиради. У одамнинг хиралаштирилган расми ўрнига профессионал видео кетма-кетлигини яратишга имкон беради: камералар ва микрофонларни алмаштириш, сплаш экранлар ҳамда эфирдан эфирга ўтиш вақтида 1280х720 пикселли ўлчамда сониясига 30 та сифатли кадрни намойиш этиш.

Бундан ташқари, у олдиндан ёзиб олинган видеоларни жонли сифатида чиқариш имконини беради. Бунинг учун қўшимча хизмат талаб қилинади - LiveReacting.

Буларнинг барчаси тўхтовсиз жонли эфир трансляциясини йўлга қўйишга имкон беради. 

Бу каби имкониятларни ёқиш учун нима қилиш керак?

Бунинг учун OBS, Streamlabs ёки Streamyard дастурларини юклаб олиш ва уларнинг маълумотларини бир-бирига боғлаб чиқиш зурур.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

371

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг