Instagram фойдаланувчи шахсини текшириш учун видеоселфи сўрайди 

Технология 3105
image
-

Instagram фойдаланувчилардан ўз шахсини тасдиқлаш учун  видеоселфи сўрай бошлади. Бу ҳақда “The Verge” портали хабар берган. 

Таъкидланишича, Instagram фойдаланувчининг аккаунтига киришни блоклайди ва аккаунтга бот эмас, балки ҳақиқий шахс эгалик қилишини тасдиқлаш учун видеоселфи юборилишини талаб қилади. 

Бундай ҳолда, камера фойдаланувчининг кўзи даражасида бўлиши керак ва нигоҳ пастга йўналтирилмаслиги керак. Шундай қилиб, инсон ўзини ҳар томондан видеога олиши керак. 

Ижтимоий тармоқ маъмуриятига кўра, платформада юзни таниш технологияси қўлланилмайди. Шунингдек, улар ижтимоий тармоқда шахсни текшириш фойдаланувчи шубҳали ҳаракатни амалга оширганда, масалан, жуда кўп лайк босган тақдирдагина амалга оширилишини таъкидлаган. 

Видеони Instagram ходимларидан иборат жамоа томоша қилади, файлнинг ўзи эса 30 кундан ортиқ бўлмаган муддатда сақланади.

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 113
Рейтинг: 3.1
Теглар
t
×