Инсон миясида номаълум бўлган янги қатлам аниқланди
Бу қизиқ
−
10 Январь 2023
14636Даниянинг Копенгаген университети ва Американинг Рочестер университети тадқиқотчилари инсон миясини ҳимоя қилишга ёрдам берадиган тўқима қатламини аниқлади. Бу ҳақда “Science Alert” нашри хабар берди.
Қалинлиги атиги бир неча ҳужайра бўлган бу мембрана миядаги бўлинмалар ўртасида кичик, эриган моддалар алмашинувида воситачилик қилади. Шунингдек, у инфекцияларга қарши ҳимоя вазифасини бажариб, миянинг глимфатик, яъни мия қон томирлари ва қобиқлари билан боғлиқ тизимининг фаол ишлашига ёрдам беради.
Олимлар миянинг арахноид мембранаси остидаги бу қатламни SLYM – субарахноид лимфа мембранаси деб атаган. Бу қатлам инсон ҳаётида муҳим аҳамият касб этади.
SLYM мияни ҳимоя қиладиган бошқа иккита мембрана ўртасида жойлашган. У инсон мия суюқлиги бўшлиғини иккига ажратади ва мияни ўраб турган маълум мембраналарнинг умумий сонини тўрттагача етказади.
Бу қатлам нсон ҳаётида муҳим аҳамият касб этиб, унинг зарарланиши склероз ёки Альцгеймер касаллигини қўзғатиши мумкин.
Озода Чориева
LiveБарчаси