Инсон бўлишга уринган ChatGPT нима?
Бу қизиқ
−
03 Февраль 2023
17499ChatGPT – суҳбат қуриш, коддаги хатоларни қидириш, шеър ёзиш, скрипт ёзиш ва ҳатто баҳслашишга қодир бўлган чат-бот ҳисобланади.
ChatGPT “OpenAI” компаниясининг янги чатботи ҳар қандай фойдаланувчи учун мавжуд бўлган биринчи кўп вазифали сунъий интеллект ҳисобланади.
2022 йил ноябрь ойи охирида таъсисчиларидан бири Илон Маск бўлган “OpenAI” компанияси ChatGPT универсал чат-ботини тақдим этди. У турли вазифаларни бажаришга қодир ва ҳамма учун мавжуд. ChatGPT “OpenAI” компаниясининг GPT-3.5 тил модели асосида Azure AI суперкомпютерида яратилган.
Чат-бот интернетдан олинган бир қатор матнлар ва инсоний фикр-мулоҳазага асосланган мустаҳкамловчи ўқув тизимидан фойдаланган ҳолда ўқитилди. Кейин нейрон тармоқ ўз жавобларидан фойдаланиб, уларни аниқроқ ва тўғрироқ қилиш учун бир неча марта қайта ўқитилган.
Ишлаб чиқувчилар уни ишлатиш учун қулай, тўғри ва “инсон” қилишни мақсад қилганликларини таъкидлади.
“Bloomberg” таҳлилчиларининг фикрича, ChatGPT бошқа нейрон тармоқлардан турли соҳалардаги вазифаларни бажариш қобилияти билан ажралиб туради.
Нейрон тармоқ, бошқа нарсалар қаторида, асосий дастур кодини чиқариши, молиявий таҳлиллар, техник мақолалар ёки илмий тушунчалар хулосалари, прогнозлар, шахсий маслаҳатлар ва ҳар қандай саволларга ахлоқий жавоблар яратиши мумкин.
Бундан ташқари, у фойдаланувчи билан суҳбатнинг тафсилотларини эслаб қолади ва баҳсли мавзулардан қочади. Ниҳоят, чат-бот жавоблари етакчи саволлар билан созланиши мумкин.
Келажакда “OpenAI” ChatGPT'ни амалий дастурлаш интерфейси сифатида тақдим этишни режалаштирмоқда, шунда ишлаб чиқувчилар чат-ботни веб-сайтлари ёки иловаларига жойлаштиришлари мумкин.
LiveБарчаси