Инглиз тилини билиш бўйича давлатлар рейтинги эълон қилинди. Ўзбекистон 88-ўринни эгаллади
Олам 19 Ноябрь 2020 10:50
4851
Дунё мамлакатларида инглиз тилини билиш даражаси рейтинги эълон қилинди. Education First томонидан тузилган рейтинг 100 та давлатдаги 2,2 млн одам ўртасида ўтказилган тест натижаига асосланган.
Рейтингда давлатларда инглиз тилини билиш даражаси бешта босқичга бўлинган: жуда юқори, юқори, ўрта, паст ва жуда паст.
Рейтингда Ўзбекистон инглиз тилини билиш даражаси жуда паст давлатлар қаторига кирган ва 88-ўринни эгаллаган. Биринчи ўринда Нидерландия жой олган. Дастлабки ўнталикка Дания, Финляндия, Швеция, Норвегия, Австрия, Португалия, Германия, Бельгия, Сингапур кирган.