Инфляция ва даромад. МБ 9 ойда нарх-наво ва маош қанчалик ўсганини маълум қилди

Жамият

image

2021 йилнинг сентябрь ойи якунлари бўйича Ўзбекистондаги йиллик инфляция 10,8 фоизни ташкил этди. Хусусан, озиқ-овқат маҳсулотлари нархи йиллик ҳисобда 14,4 фоизга, ёқилғи маҳсулотларининг нархи эса 23,2 фоизга ўсди. Ушбу даврда аҳоли даромадлари реал ҳисобда 10,4 фоизга ошди.

Марказий банк Матбуот хизматининг маълум қилишича, жорий йилнинг ўтган даврида глобал иқтисодий шароитларда асосий озиқ-овқат товарлари ва энергия ресурслари нархининг сезиларли қимматлашиши фонида инфляцион жараёнларнинг тезлашиши кузатилган.

Сентябрь ойида аҳолининг келгуси ўн икки ойлик инфляцион кутилмалари 15,8 фоизгача ва тадбиркорлик субъектларники эса 14,7 фоизгача пасайган.  

Инфляциянинг пасайиш тенденциясига салбий таъсир кўрсатган асосий омил озиқ-овқат ва ёқилғи маҳсулотлари нархларининг ўсиши билан изоҳланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

93

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг