Infinity – пойтахт марказида орзуингиздаги апартаментлар

Бизнес

image

Шаҳарнинг янги меъморий иншооти – бу Infinity мажмуаси. Бешта осмонўпар бино пойтахтнинг кескин суръатлардаги ҳаёти ва премиум тоифасидаги ҳашаматли тураржой жозибасини ўзида мужассам этган.

Бу кошоналар эгаларининг нафис услуби, новаторча диди ва имижини акс эттирувчи айни мажмуадир. Infinity меъморчилиги бу шакл ва материалларнинг ўзаро мураккаб ҳамоҳанглиги, майинлик, софлик ва чексизликнинг бирлигидир.

Бешта 12–17 қаватли бинолар, охирги қаватлардаги ажойиб манзарали пентхауслар – ушбу лойиҳанинг гўзаллиги ва функционаллигини муносиб баҳолай олувчи муваффақиятли ва замонавий инсонлар учун. Infinity’нинг бешта биноси бешта унсурнинг тимсоли бўлиб хизмат қилади: сув (Aqua), тупроқ (Terra), ҳаво (Aer), олов (Ignis) ва руҳ (Spiritus) ва шуларга мувофиқ ўз номини олган. Иншоотлар йирик савдо-кўнгилочар маркази билан пухта ўйланган ягона композицияни яратади.

Infinity Тошкентнинг қоқ марказида, йирик Абдулла Қодирий ва Истиқбол кўчалари кесишмасида, “Тошкент” метро бекатидан 3 дақиқалик масофада жойлашган. Бу – яшаш учун ажойиб ва ривожланган жой. Қулай транспорт қатнови ва кўпсонли савдо нуқталари, мактаблар, университетлар, ижтимоий овқатланиш жойлари ва шаҳарнинг бошқа малоҳатлари бу ердаги ҳаётни барча ёшдагилар учун янада қулай ва шинам қилади.

Мажмуанинг мукаммал инфратузилмаси сифатли хизматга бўлган эҳтиёжингизни қондиради: биноларнинг биринчи қаватларидан супермаркет, банк бўлинмалари, шинам кафе ва ресторанлар ҳамда маиший хизмат нуқталари жой олади. Infinity холли – бу юмшоқ ва қулай курсилар қўйилган меҳмонлар жойини, консьерж хизмати ва лифт ҳудудини ўз ичига олувчи йирик майдон. 

Infinity’да энг юқори даражадаги ҳаётни таъминлаш учун барчаси муҳайё. Уйдаги маиший масалалар тезкорлик билан ва профессионал тарзда бажарилиши учун юқори сифатли консьерж хизмати ходимлари почта жўнатиш ёки қабул қилиш, меҳмонларни кутиб олиш, чипта ёки ресторанга жой буюртма қилиш, шунингдек, такси ёки уста чақиришда сизга мамнуният билан кўмаклашишлари мумкин ва зарурат бўлган вақтда, албатта, сиз билан боғланадилар.

Апартаментлар энг илғор қулайлик тизимлари билан жиҳозланади: совутишнинг мультисплит тизими, ҳароратни назорат қилиш датчиги ўрнатилган иситиш тизими ва замонавий уй-жойнинг бошқа афзалликлари, кириш жойларида тезкор шовқинсиз лифтлар, бутун мажмуа бўйлаб эса – видеокузатув камералари ўрнатилади.

Кошоналарнинг таклиф қилинаётган тарҳ (планировка)ларнинг хилма-хиллиги харидорларга ўзлар учун энг мақбул бўлган вариантни танлашга имкон беради. Майдоннинг қисмларга тўғри бўлинганлиги ҳар бир апартаменда ҳаёт учун қулай ва функционал муҳит яратади ва турли хил дизайнерлик ечимларини амалга оширишга йўл очади.

Сиз апартаментларнинг бир нечта интерьер дизайнлари намуналарини кўришингиз ва ўзингиз учун қизиқ бўлганларини сақлаб қўйишингиз мумкин. Шахсий хонадонингизни харид қилганингизда эса шу намуналардан фойдаланишингиз ёки тасаввурингизга эрк берган ҳолда ўз хусусиятларингизни акс эттирувчи ўзгача дизайн билан уйингизни таъмирлашингиз мумкин.

Пойтахт марказидан апартаментлар харид қилинг ва премиум тоифасининг барча афзалликларини ҳис қилинг!

Батафсил маълумот учун: +998 78 888 18 88

Golden House марказий савдо офиси: Мирзо Улуғбек тумани, Осиё кўчаси, 3-уй.

Батафсил маълумот учун сайтимизга ташриф буюринг

Facebook’да дўстларингиз билан бўлишинг 

Instagram’да янгиликлардан бохабар бўлинг 

Telegram каналимизга аъзо бўлинг

 

Реклама ҳуқуқи асосида
 


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

16

Рейтинг

3.3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг