Индонезияга қизларни фоҳишаликка юбормоқчи бўлган шахслар 5 йилга қамалди

3-саҳифа 3445
image

Андижонлик қизларни фоҳишалик қилиш учун Индонезияга юбормоқчи бўлган икки нафар шахс 5 йилга қамалди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Қайд этилишича, Оҳангарон шаҳрида яшовчи шахс ҳамда Нурафшон шаҳрида истиқомат қилувчи фуқаро хорижда яшовчи таниши билан келишган ҳолда қизларни фоҳишалик қилиш учун Индонезияга юборишни режалаштирган.

Чет элда яшовчи фуқаро ижтимоий тармоқлар орқали Андижон вилоятида истиқомат қилувчи 2 нафар қизни ёллайди. Шундан сўнг, қизлар учун авиачипталар ва тегишли виза ҳужжатлари расмийлаштирилиб, электрон шаклда юборилган. 

Уларга хориждаги фаолиятлари бўйича тушунчалар берилган ҳамда аэропортда фойдаланиш учун қалбаки ПЗР-тест маълумотлари тайёрланган.

Давлат хавфсизлик хизмати ва Ички ишлар вазирлиги ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Тошкент халқаро аэропортида ушбу шахсларнинг ноқонуний фаолиятига чек қўйилган.

Ҳолат юзасидан икки нафар шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилган. Улар Жиноят Кодексининг 25,135- ва 228-моддалари билан айбли деб топилган. Уларнинг ҳар бирига 5 йил 1 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

Фарангиз Салимова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 94
Рейтинг: 3.1
t
×