Индонезиядаги нефтни қайта ишлаш заводида ёнғин содир бўлди (видео)
Олам
−
29 Март 2021
2837Индонезиядаги Pertamina Balongan нефтни қайта ишлаш заводида маҳаллий вақт билан бугун, 29 март куни ёнғин содир бўлди. Натижада 20 киши жароҳат олди, деб хабар берган ANTARA.
Дастлабки маълумотларга кўра, 5 киши оғир куйиш жароҳатини, яна 15 киши енгил тан жароҳати олган. Уларнинг барчаси яқин атрофдаги шифохоналарга етказилган.
Аниқлик киритилишича, қурбонлар орасида нефтни қайта ишлаш заводи яқинида жойлашган уйларнинг аҳолиси ва атрофда турган одамлар ҳам бор.
Маълумот ўрнида, ёнғинни келтириб чиқарган портлаш 29 март куни кечаси Ғарбий Ява вилояти Индрамаю туманидаги нефтни қайта ишлаш заводида содир бўлган.
Қайд этилишича, портлаш нефтни қайта ишлаш заводидан ўнлаб километр узоқликда эшитилган.
Аввалроқ, Индонезиянинг Жанубий Сулавеси вилояти маркази Макасар шаҳридаги католик черкови яқинида портлаш юз бергани ҳақида хабар бергандик.