Индонезияда Семеру вулқони отилди (видео)

Олам

image

Индонезияда жойлашган Ява оролида Семеру вулқони отилди. Бу ҳақда Индонезия фавқулодда хизматларига таяниб “Reuters” агентлиги хабар берди.

Қайд этилишича, Индонезия ҳукумати оролда максимал огоҳлантириш эълон қилган. Шарқий Ява провинциясидаги вулқон яқинида яшовчи аҳолини эвакуация қилиш бошланган.

Мамлакат ҳукумати маҳаллий аҳолидан отилиш марказидан 5 километр радиусда бўлмасликни, шунингдек, лава оқими эҳтимоли туфайли дарёларга 500 метрдан яқинроқ келмасликни сўраган.

Маълумот учун, охирги марта Семеру вулқони 2021 йил декабрида отилган. Вулқон отилиши оқибатида 57 киши ҳалок бўлган. Индонезияда 142 вулқон мавжуд бўлиб, бу мамлакатда 8,6 миллион киши вулқонлар яқинида яшайди.

Индонезия "Олов ҳалқаси" деб аталадиган жойда – узунлиги 40 минг км бўлган вулқонлар ва тектоник ёриқлар чизиғида жойлашган. Шу сабабли у ерда нафақат вулқон отилиши, балки зилзилалар ҳам мунтазам равишда содир бўлади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

64

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг