Индонезияда палубасида 250 дан ортиқ одам бўлган кема ёниб кетди (видео)

Олам 6509
image

Индонезиянинг Шимолий Малуку провинциясига яқин бўлган қирғоқда палубасида 257 киши бўлган кема ёниб кетди. Кема бортидагиларнинг барчаси соғ-саломат эвакуация қилинди. Бу ҳақда Индонезиянинг Тернате оролининг Қидирув ва ёрдам хизмати веб-сайтида хабар берилган.

“Қабул қилинган маълумотларга кўра, Санана оролига 257 киши эвакуация қилинди. Улардан 128 нафари эркак, 97 нафари аёл, 35 нафари болалар ва 14 нафари экипаж аъзолари”, дейилади хабарда.

Қутқарув хизмати воқеа ҳақида маҳаллий вақт билан соат 8:30 да маълумот олган. Ёнғин Тернате–Санана йўналиши бўйлаб ҳаракатланадиган “Karya Indah” кемасида содир бўлган.

Шу билан бирга, эвакуацияни амалга оширишда ҳиссаси катта бўлган 10 та баркасни (кичикроқ кема — таҳр.) маҳаллий аҳоли тақдим қилган.

Эслатиб ўтамиз, апрель ойи охирида Жанубий Кореянинг Пусан денгиз портида таъмирда бўлган “Росрыбфлот” компаниясининг кемасида ҳам ёнғин чиққанди. Ўшанда ҳам воқеа оқибатида ҳеч ким жабр кўрмаган, кемадагиларнинг барчаси қутқариб қолинган.

Фаррухжон Муродқулов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 132
Рейтинг: 3.1
t
×