Алишер Шодмонов нега шифохонага ётқизилди?

Жамият

image

Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов шифохонага ётқизилгани ҳақида хабар берган эдик.

Вазирнинг шифохонага ётқизилиши коронавирус билан боғлиқ эмас. Бу ҳақда Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Ҳабибулла Оқилов матбуот анжуманида маълум қилди.

“Бу режа бўйича госпитализация қилиш, бу ерда коронавирус ҳақида умуман гап кетгани йўқ. Ярим соат олдин у билан гаплашдим, аҳволи яхши. Ўйлашимча, яна 3-4 кундан кейин у сафга қайтиши керак”, деди Оқилов.

Маълумот учун, Алишер Шодмонов Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт марказида стационар шароитда муолажа оляпти.


Мақола муаллифи

Теглар

Алишер Шодмонов

Баҳолаганлар

819

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг