Индонезияда қамоқхонадаги ёнғинда 40 киши ҳалок бўлди
Олам
−
08 Сентябрь 2021
4037Бугун, 8 сентябрь куни Индонезиянинг Бантен провинциясидаги Тангеранг шаҳрида жойлашган қамоқхонада йирик ёнғир содир бўлди. Бунинг оқибатида ҳозиргача 40 нафар одам ҳалок бўлди. Бу ҳақда CNN Indonesia телеканали хабар берди.
Унинг маълумотига кўра, ёнғинда жабрланганлар ҳам бор, улар шифохонага ётқизилган. Жароҳатланганлар сони очиқланмаган.
“Reuters” агентлиги хабар беришича, қамоқхона биносида чоршанба куни кечқурун ёнғин бошланган, ҳозир эса ўчирилган. Жазони ижро этиш муассасаси зудлик билан эвакуация қилинган.
Воқеа юзасидан тергов бошланган.
LiveБарчаси