Индонезияда Имом Бухорий номидаги масжид очилди
Жамият
−
09 Апрель 2021
3781Индонезиядаги янги масжидга Имом Бухорий номи берилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Спорт ва туризм вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, масжид Ўзбекистоннинг Индонезиядаги Туризм элчиси Эко Шри Маргианти ташаббуси билан барпо қилинган бўлиб, масжид Гунадарма университети архитектор талабалари томонида лойиҳалаштирилган.
Мазкур масжид очилишида Туризм ва спорт вазири Азиз Абдухакимов онлайн тарзда нутқ сўзлаб, Индонезия мусулмонлари томонидан “улуғ муҳаддис Имом ал-Бухорийнинг номларига масжид барпо қилиниши икки халқ ўртасидаги биродарлик алоқаларини янада мустаҳкамлашини” эътироф этган.
Масжид Ўзбекситонда мавжуд архитектура ечимлари асосида барпо этилган. Унинг нақшларига Шоҳи Зинда зиёратгоҳидан андоза олинган бўлса, масжид ғиштларини теришда Бухородаги Пойи Калон масжидига ўхшаш тарзда ёндашилган. Масжиднинг олд тарафида Ҳаст Имом масжидида мавжуд миноралар каби икки минора қад ростлаган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь