Индонезия пойтахтини кўчирмоқда

Олам

image

Индонезия пойтахтини Жакартадан Калимантанга кўчирмоқда. Янги пойтахт Индонезия жойлашган минтақанинг шеърий номи шарафига Нусантара деб номланади. Бу ҳақда “vietnamplus” нашри хабар берди.

Молия вазири Сри Мульяни Индраватининг қайд этишича, пойтахтнинг кўчирилиши 2024 йилда амалга ошиши мумкин. Асосий инфратузилма, офислар, мактаблар ва тиббиёт муассасаларини яратиш учун 27 триллион рупиядан 30 триллион рупиягача (1,88 - 2 миллиард доллар) ажратилади.

Бу билан ҳукумат, мунтазам сув тошқинларидан азият чекаётган ва ер ости сувларининг таъсири туфайли дунёдаги энг тез чўкаётган шаҳарлардан бири бўлган Жакартага босимни юмшатишга умид қилмоқда. 

Шимолий Жакартанинг айрим қисмлари чўкиш туфайли йилига тахминан 25 см сув остида қолади.

Президент Жоко Видодо 2024 йил ваколат муддати тугагунга қадар пойтахтни кўчиришни мақсад қилган. Индонезия парламенти ўтган январь ойида мамлакат пойтахтини Жакартадан Борнеодаги Калимантанга кўчириш тўғрисидаги қонун лойиҳасини маъқуллаган ва лойиҳани амалга ошириш учун ҳуқуқий асос яратган.

Янги пойтахт Индонезия жойлашган минтақанинг шеърий номи шарафига Нусантара деб номланади. Бу ном Президент томонидан танланган.

Нусантара ҳукумат маркази бўлиб хизмат қилади, 10 миллиондан ортиқ аҳоли истиқомат қиладиган Жакарта эса Жануби-Шарқий Осиёнинг энг йирик иқтисодиёти бўлган Индонезиянинг бизнес ва иқтисодий маркази бўлиб қолади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

744

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг