Имтиёзли тиббий ёрдам кўрсатиладиган тоифалар рўйхати янгиланмоқда

Жамият 2811
image

Ўзбекистон Президентининг “Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағлари ҳисобига тиббий ёрдам кўрсатиладиган имтиёзли тоифадаги шахслар рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида”ги фармони лойиҳаси муҳокама учун эълон қилинди.

Фармон лойиҳасида Имтиёзли тоифага кирувчи шахслар тоифаларини қайта кўриб чиқилиб, уларнинг ягона рўйхатини тасдиқлаш таклиф этилмоқда.

Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағлари ҳисобига тиббий ёрдам кўрсатиладиган имтиёзли тоифадаги шахслар рўйхати

•    Болаликдан ногиронлиги бўлган шахслар;
•    Чин етимлар;
•    I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар;
•    1941 — 1945 йиллардаги урушдан ногиронлиги бўлган шахслар ва унинг қатнашчилари, шунингдек, уларга тенглаштирилган шахслар;
•    1941 — 1945 йиллардаги уруш даврида меҳнат жабҳасининг қатнашчилари;
•    Ёлғиз яшовчи ёки “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизими орқали аниқланган кам таъминланган оилалар аъзолари бўлан пенсияга чиққан шахслар;
•    Чернобиль АЭС фалокатини тугатишда иштирок этган шахслар жумласига кирувчи ногиронлиги бўлган шахслар;
•    Байналмилалчи-жангчилар;
•    “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизими орқали аниқланган кам таъминланган оилаларга мансуб шахслар;
•    Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланадиган рўйхат бўйича гинекологик касалликлари мавжуд ҳамда патологияли ҳомиладор аёллар;
•    Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланадиган рўйхат бўйича 18 ёшга тўлмаган патологияли болалар;
•    Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланадиган рўйхат бўйича эндокрин касалликларга чалинган беморлар;
•    Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланадиган рўйхат бўйича тери касалликлари ва жинсий йўл билан юқтириладиган касалликларга чалинган шахслар;
•    Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланадиган рўйхат бўйича сил касаллигига чалинган шахслар.
•    Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланадиган рўйхат бўйича онкология касалликларига чалинган шахслар.

Шу сабабли, фармон лойиҳасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топилиши таклиф этилмоқда.

Лойиҳанинг қабул қилиниши Давлат бюджетидан ортиқча молиявий маблағлар талаб қилмайди.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 85
Рейтинг: 2.9
t
×