Имомлар менталитетга тўғри келмайдиган сериалларни эфирга узатмасликни таклиф қилди
Local
−
17 April 2021 13040 1 minute
Тошкент шаҳар Юнусобод тумани ҳокими Жаҳонгир Иброҳимов тумандаги масжид имомлари иштирокида оилаларда ажримнинг олдини олиш масаласи юзасидан учрашув ўтказди. Унда имомлар менталитетга тўғри келмайдиган сериалларни эфирга узатмасликни таклиф қилди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Шунингдек, мажлис давомида ажримлар сонини камайтириш борасида қуйидаги таклифлар киритилган:
- Оила қуриш остонасидаги иккала ёшларни ҳам никоҳдан аввал имомлар томонидан 3 ойлик ўқув дарсларида ўқитиш;
- Оила тушунчасини мактабдан бошлаб алоҳида дарс сифатида киритиш;
- Aҳлоқий жиҳатдан менталитетга тўғри келмайдиган телесериал ҳамда кинофильмларни эфирга узатмаслик.
Live
All
Ohangaronda yuk mashinasi yonib ketdi
01 November
Bo'zsuvga o'zini tashlagan qiz qutqarib qolindi
01 November
Toshkent atrofida yana dalalar yoqilyapti
01 November