Имомали Раҳмоннинг набираси юқори лавозимни эгаллади
Олам
−
20 Ноябрь 2022
28126Тожикистон Президенти Имомали Раҳмоннинг набираси Исмоил Маҳмадзоир мамлакат Дзюдо федерацияси президенти этиб сайланди. Бу ҳақда “Sputnik Таджикистан” республика ёшлар қўмитасига таяниб маълум қилди.
Қайд этилишича, Маҳмадзоир Федерациянинг навбатдан ташқари қайта сайлов йиғилишида янги лавозимга сайланган.
Имомали Раҳмоннинг набираси номзодини йиғилганларнинг барчаси қўллаб-қувватлаган. У бу лавозимда ўз хоҳиши билан истеъфога чиққан Нурулло Лойиқов ўрнига келган. Бироқ у Дзюдо федерацияси вице-президенти лавозимида ишлашда давом этади.
Шу тариқа, Исмоил Маҳмадзоир 2022 йилдан 2026 йилгача федерацияни бошқаради.
Маълумот учун, Исмоил Маҳмадзоир президентнинг тўнғич қизи Фируза Раҳмонова ва Маҳмадзоир Соибовнинг ўғли бўлиб, у ҳозирда 26 ёшда. Ўтган йили у "Йил хайриячиси" унвонини олган. У пандемия даврида 2 мингдан ортиқ оилага озиқ-овқат билан ёрдам берган.
Бундан ташқари, президентнинг набираси доимий равишда Кўлобнинг “Равшан” футбол жамоасини қўллаб-қувватлайди ва “Ҳожи Шариф” клубига ҳомийлик қилади.
LiveБарчаси