Имомали Раҳмон Шавкат Мирзиёевни таваллуд куни билан табриклади

Жамият

image
0:00
0:00
download
Шавкат Мирзиёев 64 ёшни қаршилади. У қандай ҳаёт йўлини босиб ўтган? north_east

Шавкат Мирзиёев 64 ёшни қаршилади. У қандай ҳаёт йўлини босиб ўтган?

Бугун, 24 июль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмоннинг телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди.

Суҳбат аввалида Тожикистон Президенти давлат раҳбарини таваллуд куни билан табриклаб, Ўзбекистоннинг кўп миллатли халқига тинчлик-осойишталик, фаровонлик ва равнақ тилади.

Жорий йилнинг 10-11 июнь кунлари Тожикистон Республикасига расмий ташриф якунлари бўйича қабул қилинган битим ва келишувларни амалга ошириш масалалари кўриб чиқилди.

Минтақа кун тартиби, шу жумладан Афғонистондаги вазиятнинг ривожланиши юзасидан фикр алмашилди.

Ўтган ҳафтада Тошкентда ўтган Марказий ва Жанубий Осиё боғлиқлиги бўйича халқаро конференциянинг муваффақиятли натижалари юксак баҳоланди.

Келгуси ойнинг бошида Туркманистонда минтақа давлатлари раҳбарларининг навбатдаги Маслаҳат учрашувини ҳамда жорий йилнинг сентябрь ойида Тожикистонда Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммитини ўтказишга тайёргарлик масаласи муҳокама қилинди.

Эслатиб ўтамиз, бугун, 24 июль куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 64 ёшни қаршилади. Маълумот ўрнида, Шавкат Миромонович Мирзиёев 1957 йил 24 июлда Жиззах вилоятининг Зомин туманида шифокор оиласида туғилган. Миллати – ўзбек. Олий маълумотли, 1981 йили Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтини тугатган. Муҳандис-механик мутахассислигига эга. Техника фанлари номзоди, доцент.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

37

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг