Имомали Раҳмон халқаро ҳамжамиятни 11 сентябрь терактлари такрорланишидан огоҳлантирди

Олам

image

Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон Коллектив хавфсизлик кенгаши ташкилотининг навбатдаги саммитида, Aфғонистондаги вазиятга ҳам тўхталиб ўтиб, халқаро ҳамжамиятни 2001 йил 11 сентябрь ҳуружлари яна такрорланишидан огоҳлантирди. Бу ҳақда “Спутник” нашри хабар бермоқда. 

“Халқаро ҳамжамиятнинг Aфғонистонга нисбатан бетарафлиги нафақат фуқаролар урушига, балки 2001 йилдаги терактлар билан таққосланадиган фожиали воқеаларга сабаб бўлиши мумкин”, дейди Имомали Раҳмон. 

Шунингдек, Имомали Раҳмон Тожикистон Aфғонистондаги барча қонунбузарликлар ва таъқибларни қатъий қоралашини ҳамда ҳарбий-сиёсий бўшлиқдан фойдаланиб, турли террорчи кучлар қўшни мамлакатда ўз позицияларини фаол равишда мустаҳкамлаётганини қайд этган.

“Aфғонистоннинг турли бурчакларидан келаётган маълумотларга кўра, мамлакатдаги ҳақиқий вазият бутунлай бошқача. Aҳвол оммавий ахборот воситаларида эълон қилинганидан кўра ёмонроқ. Биз буни Панжшер мисолида яққол кўришимиз мумкин”, дейди Тожикистон Президенти.

Саммитда, Имомали Раҳмон “Толибон” Панжшерда озиқ-овқат ва бошқа энг зарур нарсаларни олишни тақиқлаганини ҳам айтиб ўтган. 

“Биз афғон муаммосининг ҳарбий йўли билан ҳал қилинмаслигига аминмиз”, дея хулоса қилди Тожикистон раҳбари.

Маълумот ўрнида, 2001 йилнинг 11 сентябрь куни АҚШда бир қатор террорчилик ҳаракатлари амалга оширилган. Бунинг ортида эса “Ал-Қоида” турган эди. Ўша пайтда Афғонистонни бошқараётгани “Толибон” “Aл-Қоида”нинг раҳбари Усама бен Лоденга мамлакатда бошпана берган ва уни Ғарб кучларига топширишдан бош тортганди. Бунга АҚШ бошчилигидаги НАТО кучлари 20 йиллик Афғонистондаги уруш билан жавоб қайтарди: 2001 йилда “Толибон”ни ҳокимиятдан ағдарди, 2011 йилда Усама бен Лоденни йўқ қилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

140

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг