Имомали Раҳмон Афғонистон чегарасига келди
Олам
−
16 Июль 2021
12204Бугун, 16 июль куни Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон Хатлон вилоятининг Ҳамадони ва Панж туманларида бўлиб, республика чегара қўшинларининг ҳарбий тайёргарлигини кўздан кечирди. Бу ҳақда мамлакат Президенти Матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Имомали Раҳмон текширувни Панж тумани чегара отряди базасидан бошлаган. Давлат раҳбарининг йиғилишига ҳарбий қисмларнинг шахсий таркиби ҳамда сафарбар қилинган резервлардан 2 мингдан ортиқ аскар саф тортган.
Президент Афғонистондаги вазият ҳақида гапирар экан, Тожикистоннинг ушбу қўшни давлат билан чегарасини ҳимоя қилиш “нафақат бизнинг мамлакатимиз хавфсизлиги, балки бутун МДҲ, шунингдек, Европа Иттифоқи хавфсизлигини таъминлаш учун ҳам жуда муҳимдир”, деб таъкидлаган.
Имомали Раҳмоннинг нутқидан сўнг, бўлинмалар ва захира кучларининг ҳарбий паради бўлиб ўтган. Унда ҳудудий мудофаа куч тузилмалари, ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ва сафарбарлик захиралари ҳарбий хизматчилари иштирок этган.
Қайд этиш керакки, тожик-афғони чегарасм қарийб 1 400 километрни ташкил этади. Шундай бўлса-да, ушбу чегеранинг атиги 190 километри қуруқлик қолгани эса дарёлардан иборат.
LiveБарчаси