IMEI кодларини рўйхатдан ўтказишни осонлаштириш керак – Шерматов
Жамият
−
25 Ноябрь 2021
7270Ўзбекистонда IMEI кодларини рўйхатдан ўтказиш тартиби соддалаштирилиши мумкин. Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шерзод Шерматов шундай таклиф билан чиқди.
Вазирлик хабарига кўра, Шерзод Шерматов “Ўзбекистон телекоммуникация тармоқларини бошқариш Республика маркази” давлат унитар корхонаси фаолияти билан танишган.
Дастлаб вазир марказ фаолияти ва ходимлар учун яратилган шарт-шароитлар билан танишиб, марказ мутахассислари томонидан амалга оширилган ишлар, шунингдек, яқин келажакда ишга тушурилиши режалаштирилган лойиҳалар бўйича тақдимот намойиш этилган.
Қайд этилишича, яқин келажакда амалга оширилаётган лойиҳалар қаторида мобил телефон рақамларини кўчириш тизими лойиҳаси ҳам бор.
“IMEI кодларини рўйхатдан ўтказиш жараёнини истеъмолчилар учун янада осонлаштириш йўлларини топишимиз ва унга кўра, фуқаролар хизматлардан осон ва қулай фойдаланиш имкониятига эга бўлиши керак. Бунинг учун барча чораларни кўриш зарур”, деган АКТ вазири Шерзод Шерматов.
Тақдимотда соҳа раҳбарлари ўз таклиф ва мулоҳазаларини билдириб, бу борадаги мавжуд муаммоларни биргаликда ўрганиш ва ҳал этиш учун зарурлигини ҳам таъкидлаган.
LiveБарчаси