Илтимос, Марказий Осиё давлатларига собиқ СССР сифатида қараманг – Раҳмон Путинга “ёрилди” (видео)
Олам
−
14 Октябрь 2022
32137Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон бугун, 14 октябрь куни Остонада шахсан Россия Федерацияси Президенти Владимир Путинга мурожаат қилиб, Марказий Осиё мамлакатлари билан собиқ Иттифоқдек сиёсат олиб бормасликни илтимос қилди. бу ҳақда Бу ҳақда “Informburo” хабар бермоқда.
“Биз сиз билан бирга Совет Иттифоқи парчаланганига гувоҳ бўлдик. Ҳозиргидек кичик республикаларга, майда халқларга эътибор йўқлигининг гувоҳи бўлдик. Анъана ва урф-одатлар эътиборга олинмаган. Уларнинг ривожланиши қўллаб-қувватланмаган. Кеча сиз икки миллион (Россиядаги тожикистонлик мигрантлар – таҳр.) ҳақида гапирдингиз, шуни айтмоқчи эдимки, икки миллиондан ортиқ фуқароларимиз Россия Федерациясига нафақат ишлаш, балки ўқиш, даволаниш учун ҳам боради”, дейди Имомали Раҳмон “Марказий Осиё-Россия” саммитида.
Унинг сўзларига кўра, Россия озиқ-овқат соҳасида ҳамкорлик қиляпти ва савдони ривожлантиряпти, лекин бунинг эвазига тенг муносабат кўрсатмаяпти.
“Нега, Тожикистондаги қандайдир бахтсиз форумда, мен Ташқи ишлар вазирлигига кўрсатмалар бердим, ҳатто сиз билан гаплашдим, улар ҳеч бўлмаганда вазирлар даражасида бўлсин деб ёлворишимиз керак? Йўқ, вазир ўринбосарлари қатнашади. Тожикистон шунга лойиқми, стратегик ҳамкор. Биз шундай қиляпмизми? Биз 100-200 миллион киши эмасмиз. Аммо бизни ҳурмат қилишларини хоҳлаймиз. Биз қаерда хато қилдик? Бирор жойда лойиқича саломалашмадик? Биз ҳар доим асосий стратегик ҳамкоримиз (Россия Федерацияси – таҳр.) манфаатларини ҳурмат қилганмиз. Биз ҳурматга сазовор бўлишни хоҳлаймиз. Биз қандайдир бегонамизми? Бизга кўп пул сарфлашнинг ҳожати йўқ. Владимир Владимирович, мен сиздан Марказий Осиё мамлакатларига нисбатан собиқ Совет Иттифоқи каби сиёсат юритмаслигингизни сўрайман”, деди Имомали Раҳмон ҳиссиётларга тўлиб.
Тожикистон Президенти ҳар бир давлатнинг ўзига хос муаммолари, масалалари, анъана ва урф-одатлари борлигини қайд этди. У Марказий Осиё мамлакатлари ва Россиянинг қўшнилигига эътибор қаратиб, “бундан ҳеч қаерга узоқлаша олмайсиз” деб таъкидлади.
Саммит раиси сифатида Қосим-Жомарт Тўқаев Раҳмонга “бетакрор” нутқи учун миннатдорлик билдирди. У ҳар бир учрашувда давлат раҳбарлари Совет Иттифоқини эслатишига тўхталди.
“Бу 30 йилдан бери мавжуд эмас, унинг қулашини ҳеч биримиз уюштирмадик. Аммо, бошқа томондан, холисона айтиш керакки, Совет Иттифоқи автоном республикалар ва миллий ҳудудларни ривожлантиришга муносиб эътибор берган. Бу, айниқса, таълим ва соғлиқни сақлаш соҳаларида намоён бўлган Буни тан олиш керак”, деди Қосим-Жомарт Тўқаев.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь