Илон Маск Twitter'га раҳбар бўлди

Олам

image
0:00
0:00
download

Америкалик миллиардер Илон Маск Twitter раҳбарига айланди. Компания раҳбарлари ўз лавозимини тарк этди. Бу ҳақда CNBC хабар бермоқда.

“Twitter бош директори Параг Агравал ва молия директори Нед Сегал компаниянинг Сан-Францискодаги бош қароргоҳини тарк этишди ва улар қайтиб келишмайди”, дейилади телеканал хабарида.

Хабар қилинганидек, Twitter 25 апрель куни Маскнинг 44 миллиард долларлик таклифини қабул қилганди. Бироқ май ойи ўрталарида тадбиркор Twitter ижтимоий тармоқдаги сохта аккаунтлар нисбати билан боғлиқ вазиятга ойдинлик киритмагунича, келишувда бошқа ҳаракат бўлмаслигини айтди.

Июнь ойидаёқ Маск компания унга сўралган маълумотларни тақдим этишдан бош тортгани сабабли шартномани бекор қилиш билан таҳдид қилган эди. Кейин Twitter вакили компания келишув шартларига мувофиқ келишувни ёпиш учун Маск билан маълумот алмашишда давом этишини айтди.

Маск 28 октябргача Twitter’ни сотиб олишни якунлаши керак эди, акс ҳолда компания билан судлашишига тўғри келарди.


Мақола муаллифи

Теглар

Twitter Илон Маск

Баҳолаганлар

212

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг