Илон Маскнинг ракетаси портлаб кетди (видео)

Технология 22589
image
-

Америкалик миллиардер Илон Маскнинг SpaceX компанияси томонидан Starship космик кемасини фазога олиб чиқиш учун ишлаб чиқилган ташувчи ракетаси синовлар бошланиши билан учириш майдончасида ёниб кетди. Кучли портлаш ва ундан кейин содир бўлган ёнғин содир бўлгани акс этган видеони “NASASpaceFlight” сайти бош муҳаррири Twitter'га жойлаштирган. 

Қайд этилишича, Super Heavy ракета прототипи синовлари кеча, 11 июль куни Техасда бўлиб ўтган. 

“Портлаш моторни айлантиришни ишга тушириш синови пайтида юз берди. Келажакда биз бир вақтнинг ўзида 33 та мотордан фойдаланган ҳолда тест синовини ўтказмаймиз”, деб ёзган Маск Twitter'да.

Ёнғин портлашдан кўп ўтмай ўчирилган.

Маълумот ўрнида, Starship космик кемаси Марсга парвозлар учун мўлжалланган бўлиб, 100 кишини сиғдира олади.

Диёра Абдураҳмoнова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 649
Рейтинг: 3.1
t
×