Илон Маск ўғлига ғалати исм қўйиши тақиқланди
Олам
−
07 Май 2020
18082Tesla ва SpaceX раҳбари Илон Маск ва қўшиқчи Гримес янги туғилган фарзандига Х Æ А-12 исмини қўймоқчи эди. Лекин, штат расмийлари бундай ғалати исм қўйишни Маскка тақиқлади.
Калифорния штати адвокати Девид Гласснинг таъкидлашича, янги туғилган чақалоққа штат қонунларига кўра бундай исм қўйиш ноқонуний эмас. Аммо расмийлар ушбу турдаги номларни қабул қилмайди. Адвокатнинг фикрича, келажакда ҳам ушбу ном кўп нарсада муаммо бўлади.
“Калифорнияда сиз бола номига 26 та инглиз ҳарфларидан фойдаланишингиз мумкин“, дейди Гласс.
Адвокатнинг сўзларига кўра, ягона истисно — бу апостроф, вергул шаклида ёзув бўлиши мумкин, қолган белгилар тизимга киритилиши мумкин эмас. Агар ота-оналар туғилиш тўғрисидаги гувоҳномада Х Æ А-12 белгисини кўрсацалар, улар ҳужжатни қабул қилишдан бош тортадилар ва аризани қайтадан тўлдиришни сўрашади.
Аввалроқ Twitter фойдаланувчилари Маск ва Гримес ўз болаларига берган ғайриоддий исмни муҳокама қилишган. Тармоқ, эр-хотин боласининг ҳаёти тенгдошларининг ҳаётидан қандай фарқ қилишини ҳазил қила бошлади, шунингдек уни робот билан таққослашди.
Маск ва Гримес май ойининг бошларида ота-она бўлишди. Бу уларнинг олтинчи фарзанди. Хонанда аввалроқ ўғлининг исмининг маъносини тушунтирди. Унинг сўзларига кўра, номдаги Х номаълум ўзгарувчидир, Æ — AI (сунъий онг ёки севги)нинг қисқартмаси сўзининг ёзма талқини, А-12 эса Американинг разведка самолёти.
LiveБарчаси