Илон Маск Зеленскийни украиналик ёшларни ўлимга юбормасликка чақирди

Олам

image

Америкалик миллиардер Илон Маск Украина Президенти Владимир Зеленскийга ёшларни ўлимга юбормасликни маслаҳат берди. Бу ҳақда у блогер Лекс Фридманнинг подкастида бўлиб ўтган суҳбатда айтиб ўтди.

“Мен унга украиналик ёшларни хандақда ўлимга юбормасликни маслаҳат бераман. У Россия Президенти Владимир Путин билан мулоқот қиладими ёки йўқми, қатъи назар, буни қилишнинг ҳожати йўқ”, дейди Маск.

Шунингдек, Маск жанг майдонидаги вазият шундай эканини таъкидладики, ҳужумни давом эттириш катта қурбонларга олиб келади.

"Тарих уларга яхши муносабатда бўлмайди", дейди миллиардер.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Илон Маск ғарб ва шарқ давлатлари ўртасидаги уруш ва можаролар фонида инсоният Учинчи жаҳон уруши сари кетаётганини айтганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Зеленский Илон Маск

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг