Илон Маск Twitter’ни сотиб олиш учун SpaceX акцияларини сотиши мумкин 

Олам 1885
image

Америкалик тадбиркор Илон Маск Twitter ижтимоий тармоғини сотиб олиш бўйича келишувни молиялаштириш учун ўзи асос солган SpaceX компанияси акцияларини сотишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда “The New York Post” манбаларга таяниб хабар берган.

Жорий йилнинг апрель ойи охирида Маск Twitter тармоғини 44 миллиард долларга сотиб олиш бўйича келишувга эришди. Таъкидланишича, Маск 44 миллиард долларни жуда катта миқдор деб ҳисоблайди, у шартномани молиялаштириш учун SpaceX акцияларини сотиши мумкин. 

Қайд этилишича, компания бугун, 17 май куни акцияларини 70 доллардан сотишни бошлаш ниятида. 

2021 йил август ойи ҳолатига кўра, миллиардер SpaceX’даги 44 фоиз улушга эгалик қилган. 

Манбаларга кўра, миллиардер 2028 йилга бориб Twitter’нинг йиллик даромадини 26,4 миллиард долларгача ошириш ниятида. Бундан ташқари, тадбиркор 2028 йилга бориб Twitter фойдаланувчилари сони 931 миллионга етишини кутмоқда. 

Аввалроқ, Маск компанияни сотиб олиш бўйича келишувни тўхтатиб қўйгани ҳақида хабарлар тарқалганди.

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 46
Рейтинг: 2.9
t
×