Илон Маск Теslа'нинг қарийб 7 млрдлик акцияларини сотди
Олам
−
10 Август 2022
2974Тesla раҳбари Илон Маск компаниянинг 7,9 миллион акциясини 6,88 миллиард долларга сотди. АҚШ қимматли қоғозлар комиссияси (SEC) ҳужжатлари шундан дарак бермоқда.
Ушбу ҳужжатларга кўра, сотувлар жорий йилнинг 5 куни Теslа акциялари нархи 6,6 фоизга тушганда, шунингдек 8 август куни улар ўртача 0,8 фоизга кўтарилган ва 9 август куни яна 2,4 фоизга тушганда содир бўлган.
Аввалроқ, Маск Тwitter ижтимоий тармоғини сотиб олиш тўғрисида келишувга эришгандан сўнг Теslа акцияларини 4 миллиард долларга сотган ва келажакда автомобиль компаниясининг акцияларини сотмаслигини эълон қилган эди. Харидни бир қисмини молиялаштириш учун унга алоҳида пул керак эди.
Апрель ойида Маск Тwitter учун 44 миллиард доллар таклиф қилди, аммо шундан сўнг, у компаниянинг маълумотларини, шу жумладан спам юбориш учун ишлатиладиган сохта ҳисоблар сони 5 фоиздан ошмаслигини текширишни талаб қилди. Кейинчалик Маск Тwitter’га ижтимоий тармоқни сотиб олишдан бош тортганлиги тўғрисида хабар берди ва буни шартномани бекор қилиш ҳуқуқини амалга ошириш билан изоҳлади.
Маскнинг сўзларига кўра, ижтимоий тармоқ сохта ҳисоблар сонини камайтирган ва керакли маълумотларни тақдим этмаган. Ижтимоий тармоқ Делавэр судига бизнесменга қарши даъво аризаси билан мурожаат қилди.
Июль ойи охирида ижтимоий тармоғи акциядорлари 13 сентябрь куни бўлиб ўтадиган фавқулодда йиғилишда апрель ойида эришилган келишувга биноан Тwitter Маскка сотиш бўйича овоз беришларини эълон қилди.
Американинг Теsla Motors компанияси 2003 йилда электр транспорт воситалари ва улар билан боғлиқ технологияларни ишлаб чиқарувчи сифатида ташкил этилган. Электр транспорт воситаларидан ташқари, компания ўз технологиясидан фойдаланган ҳолда батареялар ва электр моторларини ишлаб чиқаради ва бошқа автомобиль компанияларига, хусусан Toyota ва Daimler компанияларига сотади.
LiveБарчаси