Илон Маск одам миясига чип жойлаштирмоқчи
Технология
−
01 Декабрь 2022
9130Олти ойдан сўнг Neuralink компанияси чипларни одамларда синаб кўришни бошлашини тан олди. Бу ҳақда компаниянинг асосчиси Илон Маск маълум қилди.
Тадбиркорнинг сўзларига кўра, ходимлар қурилмани инсон организмига киритишдан олдин унинг тўғри ишлашига ишонч ҳосил қилишлари керак.
“Ўйлайманки, биз ҳужжатларимизнинг кўп қисмини АҚШ озиқ-овқат ва фармацевтика идорасига юбордик ва тахминан олти ойдан сўнг биз Neuralink’ни одамга имплантация қила оламиз”, дейди Илон Маск.
2021 йилнинг апрель ойида ушбу компания чиплар жойлаштирилган маймун видео ўйин ўйнаётгани кўрсатилган тасвирларни эълон қилган эди.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15