Илон Маск карантин қоидасини бузди. Трамп буни маъқуллади

Олам 7242
image

АҚШ Президенти Дональд Трамп Калифорнияда автомобиллар ишлаб чиқаришни қайта тиклашга қарор қилган Tesla электр автомобил компанияси асосчиси Илон Маскни қўллаб-қувватлади. Шу билан бирга, маҳаллий ҳокимият бундай қарорга қарши чиқди.

“Калифорния Tesla ва Илон Маскга заводни дарҳол очишга рухсат бериши керак. Буни тез ва хавфсиз равишда амалга ошириш мумкин“, деб ёзди Трамп ўзининг Twitterʼдаги саҳифасида.

Кеча, 12 май куни автомобилсозлик компанияси раҳбари ўз блогида маҳаллий ҳокимиятнинг тақиқига қарамай заводни очишини ёзган эди. У керак бўлса, полицияга уни ҳибсга олишни таклиф қилди.

Tesla асосчиси 9 май куни заводнинг қайта тикланиши ҳақида эълон қилди. Компания соғлиқни сақлаш маълумотларига асосланиб Калифорния губернатори Гавин Невсомнинг тавсияларини инобатга олишга ваъда берди. Компания таъкидлашича, улар “яхши ишлайдиган хавфсизлик режасини“ ишлаб чиқишган. Бундан ташқари, иш жойига қайтиш АҚШ ҳукумати автоулов ишлаб чиқарувчиларни аҳолини ҳаётни қўллаб-қувватлаш объектлари деб атаганлиги билан оқланди.

Ўз навбатида, завод жойлашган туман маъмурияти Teslaʼнинг мулоқот қилишга уринишига қарамай, ўз ишини тиклашга қарши чиқди. Компания раҳбарияти маҳаллий ҳукуматнинг тақиқларини ноқонуний деб топиш учун судга мурожаат қилди ва Маск компаниянинг бош офисини Калифорниядан кўчиришга қарор қилди.

 
Нуруллоҳ Шарипов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 222
Рейтинг: 2.9
t
×