Илон Маск Amazon'ни монопол деб атаб, уни бўлиб юборишни таклиф қилди

Олам

image

Илон Маск Amazon компаниясини монополист деб атади ва компанияни бўлиб юборишга чақирди. Бу ҳақда SpaceX ва Tesla раҳбари Twitter'да айтиб ўтди.

Таъкидлаш жоизки, дунёдаги энг йирик онлайн-чакана сотувчи компания Алекс Беренсон қаламига мансуб коронавирус тўғрисидаги китобини ўз платформасида жойлаштиришдан бош тортгандан сўнг содир бўлди. Бу ҳодиса Amazon хизматидан фойдаланувчиларни ҳам эътирозига сабаб бўлди.

Маълумот учун, Маск ва Amazon асосчиси Жефф Безос билан космосда ҳам рақобатлашади. Жефф Безос Blue Orign аэрокосмик компаниясига эгалик қилади. Blue Orign SpaceX компаниясининг энг катта рақобатчиларидан ҳисобланади. Бундан ташқари, Безос Маск Tesla фабрикасини карантин сабаб ёпишини истамагани сабабли Калифорниянинг Аламида округи маъмурлари билан можарога дуч келган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 31 май куни Илон Маск раҳбарлик қилувчи SpaceX компанияси космосга одам олиб чиқди. Маск бу кунни 18 йил кутгани ҳақида айтиб ўтганди.

 

Мақола муаллифи

Теглар

Amazon Илон Маск

Баҳолаганлар

105

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг