Илон Маск 2 йил ичида Марсга бешта миссия юбормоқчи
Технология
−
23 Сентябрь
3642Американинг SpaceX космик компанияси икки йил ичида Марсга бешта учувчисиз миссия юборишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда компания раҳбари Илон Маск Х’даги саҳифасида маълум қилди.
Унинг айтишича, экипажларсиз ўзи бошқариладиган космик кема миссиясини жўнатиш муддати лойиҳаларнинг муваффақиятига боғлиқ. Агар улар муваффақиятли якунланса, одамлар тўрт йилдан кейин ўзи Марсга уча олади. Агарда муаммолар келиб чиқса, режа бир неча йилга кечиктирилади.
Маълумот учун, Маск Starship компаниясига шу ўн йил охирида одамларни ва юкларни Ойга жўнатиш ва охир-оқибат Марсга уча оладиган катта, кўп мақсадли янги авлод космик кемасини ишлаб чиқариш мақсадини амалга оширишга умид қилмоқда.
“NASA шу йил бошида Artemis-3 миссиясини ва унинг ичида SpaceX Starship ёрдамида биринчи экипажли Ойга қўнишни 2026 йилнинг сентябрига қолдирди. Илгари бу 2025 йилнинг охирига режалаштирилган эди”, дейди NASA.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ космосга чиққан биринчи нопрофессионал астронавтлар Ерга қайтгани ҳақида хабар берилганди.
LiveБарчаси