Илк одам Европага Африкадан келиб қолмаган

Олам

image

Яқин кунларга қадар тарихий фактларга кўра, замонавий одамлар бундан 45 минг йил муқаддам Европага Африкадан келиб қолган дея тахмин қилинар эди.

Аммо бу қарашларга зид ўлароқ, тадқиқотчилар томонидан Грециянинг жанубий оролларидан бири ҳисобланган Апидимадан 1970 йилларнинг охирида топилган инсон қолдиқларининг  ёши 210 минг йиллик тарихга тенг деб ҳисобламоқдалар.

Associated Press нашрининг маълум қилишича, Апидимадаги ғорлардан топилган одам бош чаноғининг фрагменти қадимги Африка ҳудудида яшаган одамларнинг ёшидан улуғроқ.

Уларнинг фикрича, топилган бош чаноқларидан бири 170 минг йил муқаддам яшаган неандерталга оид, иккинчиси эса — ақлли одам (Homo sapiens)га тегишли. Шунингдек, Грециядан топилган инсон қолдиқлари ўтган йили Исроилдан топилган инсоннинг устки жағидан 16 минг йилга қадимийроқ эканлиги исботланди.

“Агар топилманинг ёши тасдиқланса, “Ақлли одам”ларнинг Африкадан Европага келиб қолган дея қилинадиган  тахминларнинг ўзгаришига сабаб бўлади”, дея ёзмоқда жаҳонга машҳур Nature журнали.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

71

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made