Илк нон маҳсулотлари қачон пайдо бўлган?
Бу қизиқ
−
16 Октябрь 2021
13094Нон дунёдаги энг машҳур ва кўп истеъмол қилинадиган маҳсулотлардан бири. Шунинг учун унинг ўз байрами — Бутунжаҳон нон куни (World Bread Day) борлиги ажабланарли эмас, ушбу байрам ҳар йили 16 октябрда нишонланади.
Байрам 2006 йилда таъсис этилган. Санани танлаш 1945 йил 16 октябрда қишлоқ хўжалиги ва ишлаб чиқаришдаги муаммоларни ҳал қилиш билан шуғулланадиган Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти тузилгани билан боғлиқ.
Дунёнинг ҳар бир мамлакатида нон ва нон маҳсулотлари доимо севиб истеъмол қилинади. Унга стол устидаги энг шарафли жой берилади, нон ҳаётнинг рамзи бўлган ва шундай бўлиб қолади.
Ноннинг тарихи бир неча минг йилликларга бориб тақалади. Илмий изланишларга кўра, биринчи нон маҳсулотлари тахминан 8 минг йил олдин пайдо бўлган. Биринчи хамиртурушли нон Мисрда тайёрланган.
Бундан ташқари, қадим замонларда оқ нонни юқори табақадаги одамлар истеъмол қилган, қора ва кулранг нон камбағалларнинг озуқаси ҳисобланган. Фақатгина ХХ асрда жавдар ва донли ноннинг фойдалари ва озуқавий қиймати ҳақида маълум бўлиб, у янада машҳур бўлиб кетган.
Бугунги байрам — Бутунжаҳон нон куни кенг жамоатчилик эътиборини дунёдаги очлик, қашшоқлик ва тўйиб овқатланмаслик муаммоларига қаратишга бир сабабдир. Шу боис, анъанавий равишда, Бутунжаҳон нон кунида кўплаб мамлакатларда турли хил нон маҳсулотлари кўргазмалари, ошпазлар, новвойлар ва қандолатчилар учрашувлари, ярмаркалар, маҳорат дарслари, халқ сайрлари, шунингдек муҳтожларга бепул нон тарқатиш, хайрия тадбирлари ўтказилади.
Одамлар нафақат нон ва нон маҳсулотларининг турли навлари ва турларини татиб кўриши, балки ноннинг қандай пайдо бўлгани, тарихи ва урф-одатлари, нимадан ясалгани, қандай пиширилгани ва бошқалар билан ҳам танишиши мумкин бўлади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь