Илк бор робот-жарроҳ ўпкани кўчириб ўтказиш операциясини амалга оширди
Технология
−
19 Апрель 2023
4777Испаниянинг Барселона шаҳридаги Vall d'Hebron шифохонасида 65 ёшли беморга робот-жарроҳ томонидан ўпка кўчириб ўтказилди. Бу ҳақда “Dev.by” нашри хабар берди.
Операция чоғида янги усул қўлланилган. Яъни шикастланган ўпка кўкрак қафасини очмасдан, беморнинг тўш суяги остидаги кичик кесма орқали олиб ташланиб, ўрнига янгиси ўрнатилган.
Маълум бўлишича, фақат кичик кесма ҳосил қилиш жараёни шифокор қўли билан бажарилган. Қолган барча юмушлар Да Винчи номли роботнинг “тўртта моҳир қўли” ёрдамида амалга оширилган.
Бемор операция давомида оғриқни деярли сезмаганини айтган. Бундан ташқари, шифокорлар тикланиш жараёни анча тез бўлишини таъкидламоқда.
“Ушбу янги жарроҳлик технологияси нисбатан хавфсиз ва каминвазив бўлиб, келгусида минглаб беморлар ҳаётини сақлаб қолиш имконини беради”, деб хулоса қилмоқда мутахассислар.
LiveБарчаси