Илк бор халқаро даражадаги дарсликлар чоп этиладиган бўлди – Шерматов 

Жамият

image

Кембридж университетининг 45 номдаги ўқув адабиёт ва қўлланмалари мутахассислар томонидан ўзбек тилига таржима қилинди. Бу ҳақда “Ўзбекистон 24” лавҳасида хабар берилди. 

Таъкидланишича, “Cambridge University Press”нинг 1-синфдан 11-синфгача бўлган Инглиз тили ўқув мажмуалари ва 5-синфдан 11-синфгача бўлган Информатика дарсликлари ўзбек тилига таржима қилинган. Ушбу мажмуада алоҳида ўқитувчи, ўқувчи китоблари ва машқ дафтарлари ҳам бор. 

Халқ таълими вазири Шерзод Шерматовнинг ёзишича, Amazon каби интернет дўконларидан 1 донадан ўқувчи китоби ва машқ дафтари биргаликда 30-60 доллар атрофида, ўқитувчи китоби эса 50-100 доллар атрофида туради. 

Маълум қилинишича, ушбу дарсликлар кейинги ўқув йилидан амалиётга татбиқ этилади. “Ўзбекистон баркамоллик учун” лойиҳаси доирасида олиб келинган халқаро даражадаги дарсликлар АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID)нинг 10 миллион доллар миқдоридаги гранти ҳисобига амалга оширилган. 


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

96

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг