“Илҳом” театрида ёнғин чиқди
3-саҳифа
−
12 Декабрь 2022 7335 1 дақиқа
Бугун, 12 декабрь Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани “Ўрда” Маҳалла фуқаролар йиғини Пахтакор кўчасида жойлашган “Илхом” театри биносида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, 4 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 03:39 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 03:58 да қуршаб олинган ва соат 04:00 да ўчирилган.
Ёнғин натижасида театр биноси 1-қават холлининг 80 квадрат метр майдонда ички қисми ва жиҳозлари ёниб зарарланган. Тезкор ҳаракатлар сабабли ёнғиндан бинонинг 600 квадрат метр майдони сақлаб қолинган.
Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ. Ҳозирда ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь