Иккинчи жаҳон урушининг номини ўзгартириш керак – Зеленский дунёни нимага чорламоқда?
Олам
−
09 Май 2021
18124Украина Президенти Владимир Зеленский янги жаҳон урушининг олдини олишга чақирди. Бу ҳақда Украина раҳбари девони веб-сайтида эълон қилинган.
Зеленский, агар одамлар тарихдаги бир даврдан халос бўлиш имконига эга бўлса, бутун дунё Иккинчи жаҳон урушининг олдини олишни истайди, деган фикрни илгари сурган.
"Афсуски, биз буни қила олмаймиз. Ўтмишдаги урушдан қочишнинг иложи йўқ. Аммо келажакда янги урушнинг олдини олиш учун ҳамма нарса қилишимиз мумкин ва бу шарт", деган Украина Президенти.
Шунингдек, у урушнинг номини "Иккинчи ва охирги жаҳон уруши" деб ўзгартиришга чақирган.
"Дунё "1939-1945 йилларда охирги жаҳон уруши бўлиб ўтди", дейиши керак", деб таъкидлаган давлат раҳбари.
Маълумот ўрнида, 8 май куни Украинада Хотира ва ярашув куни нишонланади. 9 май куни эса мамлакат Иккинчи жаҳон урушидаги Ғалаба куни ўрнига Иккинчи жаҳон урушида нацизм устидан Ғалаба кунини нишонлайди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь