Иккинчи жаҳон урушидан ҳам кўпроқ зарар кўришимиз мумкин – Содиқ Сафоев
Жамият
−
05 Апрель 2020
17202Ўзбекистонда коронавирус COVID-19 билан боғлиқ вазият кун сайин жиддий тус олиб бормоқда. Мамлакатда ушбу вирусга чалинган беморлар 298 нафарга етди. Куни кеча Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев яна бир бор халққа мурожаат қилиб, карантин қоидаларига амал қилиш нақадар муҳимлигини тушунтирди. Мурожаатда шу синовли дамларда ҳар бир ўзбекистонлик, ҳар бир идора, жамоатчилик вакиллари бир мушт бўлиб ҳаракат қилиши кераклиги ва коронавирус тарқаб кетмаслиги учун давлат барча чораларни кўриши ҳақида таъкидлаб ўтди.
Мамлакатдаги ҳолат ҳақида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раиси биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев ҳам Халқаро пресс-клубда ўз муносабатини билдирди.
“Дарҳақиқат, бугун муаммо ҳақида қанча гапирсак ҳам кўп бўлмайди. Вазият жиддий. Нафақат Ўзбекистонда, балки бутун дунёда вазият жуда оғир. Коронавирус билан кураш бу ҳазилакам гап эмас. Курашимиз жиддий бўлиши керак. Ҳукумат барча вазифаларни қилмоқда. Шундай бир оғир вазиятда Давлатимиз раҳбари ўктамлик ва жасорат билан қарорлар қабул қилмоқда”, дейди сенатор.
Содиқ Сафоев сўзида давом этаркан, кутилаётган иқтисодий зарар миқдори ва Ҳукумат йўналтирган маблағ масаласига ҳам тўхталиб ўтди.
“Агар биз ўз вақтида чораларни кўрмасак, иккинчи жаҳон урушидан ҳам кўпроқ зарар кўришимиз мумкин. Ўзбекистон ҳукумати коронавирус учун ажратган маблағ айрим бой давлатларнинг коронавирусга қарши курашга йўналтирган пулидан икки, уч баробар кўп бўлса кўпки, асло кам эмас. Ҳукумат коронавирусга қарши барча чораларни кўзда тутган ва максимал даражада ҳаракат қилмоқда.
Марказий Осиёдаги вазият шундайки, қўшнилар тинч бўлмаса, бу Ўзбекистонга ҳам ўз таъсирини кўрсатади. Чунки, давлатлар ўртасида қўшнилик ва қариндошчилик муносабатлари бор. Халқаро ҳамжамият Ўзбекистонга коронавирус учун курашда ёрдам бермоқда”, дейди Сенат раиси биринчи ўринбосари.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь