Икки йилда 25 нафар аёлни ўлдирган эркак қўлга олинди
3-саҳифа
−
01 Декабрь 2020
44214Бугун, 1 декабрь куни Қозон шаҳрида 25 нафар аёлни ўлдиришда гумондор 38 ёшли Радик Тагиров исмли шахс қўлга олинди. Бу ҳақда "KazanFirst" хабар берган.
Тергов маълумотларига кўра, эркак ўзининг биринчи қотиллигини 2011 йилда амалга оширган.
Унинг қурбонлари орасида Волга минтақаси аҳолиси ҳам бўлган.
Қайд этилишича, Тагиров 25 нафардан 32 нафаргача аёлни ўлдирган бўлиши мумкин. У барча қотилликларини 2011-2012 йилларда содир этган.
Эркак ўз қурбонларини бир хил схема бўйича ўлдирган: у электр ходими, чилангар ёки ижтимоий хавфсизлик ходими ниқоби остида ёлғиз аёлларнинг хонадонларига кирган. Шундан сўнг у аёлларга ҳужум қилиб ўлдирган.
Манбага кўра, Тагиров ўз айбига иқрор бўлган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь