Икки вилоятнинг терговчиларига янги раҳбарлар тайинланди 

Жамият 12139
image

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг буйруғи билан Тошкент ҳамда Наманган вилоятлари ИИБ ҳузуридаги тергов бошқармаси бошлиғига янги раҳбарлар тайинланди. Бу ҳақда Тергов департаменти Матбуот хизмати хабар берди

Қайд этилишича, полковник Рамазон Ахматхўжаевич Ашропов эгаллаб турган лавозимидан озод этилиб, Тошкент вилояти ИИББ бошлиғининг ўринбосари – ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланган. Рамазон Ашропов бунга қадар Самарқанд вилояти ИИБ ҳузуридаги тергов бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган. 

Шуниндек, подполковник Элёрбек Улуғбекович Ғаниев эгаллаб турган лавозимидан озод этилиб, Наманган вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари – ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланган. Элёрбек Ғаниев бунга қадар Фарғона вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғининг биринчи минтақавий ҳудуд бўйича вакили-минтақавий мувофиқлаштириш маркази бошлиғи лавозимида ишлаган. 

Фаррухжон Муродқулов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 511
Рейтинг: 3
t
×