Икки ва ундан ортиқ фарзанди контрактда ўқиётган оилаларга имтиёзли таълим кредити берилади

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Олий таълим муассасаларида бир вақтнинг ўзида икки ва ундан ортиқ фарзандлари тўлов-шартнома асосида ўқиётган оилаларга таълим кредитлари бериш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Унга кўра, бир вақтнинг ўзида икки ва ундан ортиқ фарзанди тўлов-шартнома асосида ўқиётган оилаларга таълим кредитлари бўйича банк фоизлари кредит ажратилгандан сўнг кейинги ойнинг 1 санасидан бошлаб ойма-ой ҳамда асосий қарзларни тўлаш талаба томонидан олий таълим муассасасида таълимнинг ушбу тури учун расмий белгиланган муддати тугаллангандан сўнг, айрим курсларда такроран ўқиш муддати ҳисобга олинмасдан, уч ой ўтгандан кейин бошланади.

Талаба муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган даврда таълим кредитлари учун банк фоизи ставкалари ҳисобланмайди.

Таълим кредитлари, олий таълим муассасаларида ўқиш даври ҳисобга олинган ҳолда, бакалавриатга ўқишга қабул қилинган талабаларга 15 йилгача, магистратурага ўқишга қабул қилинган талабаларга 10 йилгача бўлган муддатга берилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

558

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг