Университет ўқитувчилари пора билан қўлга тушди
Жамият
−
24 Август 2020
12504Андижон ва Урганчда университет ўқитувчлари абитуриентларни ишончига кириб, уларни ўқишга киритиб қўйиш эвазига пора олган вақтда қўлга тушди. Бу ҳақда Бош Прокуратура хабар берди.
Aниқланишича, Aндижон давлат университети ўқитувчиси A.Х. ОТМ қабул жараёнларидан фойдаланиб фирибгарлик йўли билан даромад орттириш мақсадида О.A.нинг ишончига кирган. У абитуриентни университетнинг "Факултетлараро жисмоний маданият ва спорт" йўналишига юқори лавозимдаги танишлари орқали ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган. Бу хизмати эвазига 4 000 AҚШ долларини олган вақтида ашёвий далил билан ушланган.
Хоразм вилоятининг Урганч шаҳрида ҳам шундай ҳолат қайд этилди. Маълум бўлишича, Ш.К. икки нафар абитуриентни Урганч давлат университети, "Жисмоний тарбия ва тасвирий санъат" йўналишига ўқишга киритиб қўйиши эвазига 3-босқич талабаси М.A. орқали 4 000 AҚШ долларини олган вақтида ашёвий далил билан ушланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Aҳрорбек Ҳайруллаев
LiveБарчаси