Икки томонлама жанг: Украина коррупционер амалдорларини ишдан ҳайдамоқда

Олам

image

Айни пайтда уруш ўчоғига айланган Украинада яна бир “жанг” бошланди. Яъни Президент Владимир Зеленский ўз ҳукумати таркибида кадрлар алмашинувини амалга оширишмоқда.

Шу сабабли Украинанинг бир қанча юқори мартабали амалдорлари лавозимидан озод қилинмоқда.

Қайд этилишича, бугун, 24 январнинг ўзида бош маслаҳатчи, тўрт нафар вазир ўринбосари ва бешта вилоят ҳокими ўз лавозимини тарк этган. Уларнинг кетиши Украинада коррупцияга қарши кенг кўламли ҳаракат бошланган вақтга тўғри келган. 

Сўнгги пайтларда украиналик бир қатор амалдорларга порахўрлик, озиқ-овқат маҳсулотларини оширилган нархларда сотиб олиш ва дабдабали турмуш тарзида ҳаёт кечириш каби айбловлар қўйилганди.

Лавозимидан айрилганлар орасида президент девонхонаси раҳбари ўринбосари Кирило Тимошенко ҳам бор. У Зеленскийнинг сайловолди компаниясида ишлаган ва кейинчалик минтақавий сиёсатни назорат қилиб келган. Тимошенко қимматбаҳо машиналардан фойдаланиши билан боғлиқ жанжалларга аралашган бўлсада, у ўзига қарши айтилган ҳар қандай айбловларни рад этган. Истеъфоси эълон қилингач эса ўз Telegram каналида Зеленскийга ҳар куни ва ҳар дақиқада хайрли ишлар қилиш имкониятини бергани учун миннатдорчилик билдирган.

Шунингдек, мансабдан кетган мутасаддилар орасида Бош прокурор ўринбосари Олеский Симоненко, Жамоалар ва ҳудудларни ривожлантириш вазирининг ўринбосарлари Иван Лукеря ва Вячеслав Негода, ижтимоий сиёсат бўйича вазир ўринбосари Виталий Музиченк ҳамда Днепропетровск, Запорижя, Киев, Суми ва Херсон вилоятлари губернаторлари ҳам бор.

Истеъфолар даври бошланишидан олдин Зеленский аъзо бўлган “Халқ хизматчиси” партияси раҳбари Девид Арахамия коррупционер амалдорлар қамоққа олиниши мумкинлигини айтган эди.

“Барча даражадаги мансабдор шахслар расмий ва норасмий каналлар “орқали урушга эътибор қаратинг, жабрланганларга ёрдам беринг, бюрократияни камайтиринг ва шубҳали бизнесни тўхтатинг” каби шиорлар доимий равишда огоҳлантириш ишлари амалга оширилди. Уларнинг кўпчилиги ҳақиқатан ҳам қулоқ солган, афсуски, баъзилари буни қилмади. Агар у маданиятли ишламаса, уруш даври қонунлари бўйича жавоб беради. Бу яқинда сотиб олинган генераторларга ҳам, Мудофаа вазирлигидаги янги жанжалларга ҳам тегишли”, деб ёзган эди у Telegram’даги саҳифасида.

Маълумот учун, сўнгги йилларда Украинада коррупцияга қарши ислоҳотлар олиб борилаётган бўлса-да, Ғарб иттифоқчиларидан миллиардлаб долларлик молиявий ёрдам олаётган Киев учун бу муаммо ҳалиям катта хавф туғдирмоқда.

Алибек Бейжанов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made