Икки нафар ўзбекистонлик Қирғизистондаги отишмада иштирок этди – ОАВ
Олам
−
13 Август 2022
17124Жорий йилнинг 7 август куни Қирғизистоннинг Бишкек шаҳрида икки ўзбекистонлик иштирокида отишма содир бўлган. Бу ҳақда орадан бир ҳафта ўтиб, “Akipress” нашри хабар берди.
Қайд этилишича, “Range Rover” автомобилида келган эркак номаълум тўппончадан ўқ узган ва воқеа жойидан қочиб кетган.
Ҳодиса оқибатида бир нафар фуқаро ўқ тегиб, вафот этган.
Айни вақтда Бишкек шаҳар ИИББ жиноят қидирув бошқармаси Қирғизистон Жиноят кодексининг 37-122-моддаси (қотилликка суиқасд) бўйича жиноят содир этишда гумонланувчиларни қидирмоқда.
Қидирувга берилганлар:
• Николай Николаевич Степанов (1999 йилда туғилган), Бишкек шаҳридан;
• Лев Викторович Степанов (1994 йилда туғилган), ўзбекистонлик;
• Геннадий Геннадиевич Қаландаров (1993 йилда туғилган), ўзбекистонлик.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь