Икки маҳкум ўртасидаги жанжал бирининг ўлими билан тугади

3-саҳифа

image

Самарқанддаги манзил-колонияда жазо муддатини ўтаётган маҳкумлар ўртасида жанжал чиқиб, оқибатда улардан бири вафот этди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаменти Ахборот хизмати маълум қилди. 

Қайд этилишича, кеча, 6 декабрь куни соат 18:20 ларда Самарқанд вилояти Пастдарғом туманидаги 37-сон манзил-колониясига қарашли деҳқончилик билан шуғулланиш учун мўлжалланган ер майдонида мазкур муассасада жазо муддатини ўтаётган боғдорчилик ишларига жалб қилинган маҳкум Б.Қ. ва У.Э. ўртасида жанжал келиб чиққан. 

Ўзаро жанжаллашиш оқибатида Б.Қ. маҳкум У.Э. га тан жароҳатлари етказган ва маҳкум У.Э. олган жароҳатлари оқибатида воқеа жойида вафот этган. 

Ҳозирда мазкур ҳолат прокуратура органлари назоратига олинган бўлиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

387

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг