Икки Қорбобо ўзбекистонлик йигитни ўғирлади

Олам

image

Россиянинг Санкт-Петербург шаҳри Виборг тумани Паргово посёлкасида икки номаълум шахс қор бобо кийимида одам ўғирлаб кетди. Ўтган йилнинг 30 декабрь куни юз берган ҳодиса ҳақида "Piter.tv" Россия Федерацияси ИИВнинг Санкт-Петербург бўйича бошқармасига таяниб хабар берди.

Маҳаллий аҳоли вакиллари Фёдор Абравом кўчасида эркакни ушлаб, оғзини беркитиб, машинада олиб кетишганини кўрган. Ўғрилар эркакнинг 30 минг рубль ойлигини олиб, ўзини машина тушириб юборишган.

Ўғрилик қурбони 22 ёшли Ўзбекистон фуқароси бўлган. У ҳодиса юз берган куннинг эртасига ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилган. Полиция ҳолат бўйича суриштирув ўтказяпти.


Мақола муаллифи

Теглар

Санкт-Петербург ўзбекистонлик

Баҳолаганлар

400

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг