Икки давлат Президентлари Тошкентдаги биринчи “Бигвил” қурилишига старт бердилар
Бизнес
−
23 Декабрь 2022
15343"Murad Buildings" ва Қозоғистоннинг "BI Group" компаниясининг Тошкентдаги навбатдаги янги қўшма лойиҳа – янги турар жой даҳаси қурилиши бошланди. Лойиҳа тақдимот маросими бир бирига қардош давлатлар президентлари Шавкат Мирзиёев ва Қосим-Жомарт Тўқаевнинг учрашуви муносабати ҳамда қўшма объектларнинг ишга туширилиши муносабати билан ўтказилди.
Маросимда "BI Group" холдинги раҳбари Айдин Раҳимбоев 500 миллион доллар сармоя киритиладиган лойиҳа ҳақида гапирди. Мазкур лойиҳа 1,5 миллион квадрат метрдан ортиқ ижтимоий, тижорат ва турар жой инфратузилмасини қурилишини ўз ичига олган. Қўшни давлатлар президентлари қурилишни бошлашга розилик билдиришди.
"Бигвил" Чирчиқ дарёси бўйлаб барпо этилади. Турар жой даҳаси ҳудудида бош режага мувофиқ шаҳар боғлари ва хиёбонлар, йўллар, ижтимоий инфратузилма (мактаб, болалар боғчалари, поликлиникалар, театрлар, савдо мажмуалари, маъмурий бинолар), шунингдек, дарё бўйлаб ободонлаштириш ишлари амалга оширилади.
"Бигвил" лойиҳаси МДҲ мамлакатлари орасида "шаҳар ичидаги шаҳар" туридаги янги ва катта концепцияси бўлиб, унда турар жой мажмуаларидан ташқари шинам ва фаровон ҳаёт учун зарур бўлган ҳамма қулайликлар барпо этилади: тиббиёт, таълим, спорт иншоотлари, савдо майдончалари ва боғлар, қулай кириш йўллари.
Айдин Раҳимбоев, "BI Group" холдинги раҳбари:
— Мутахассисларнинг башоратларига кўра, Ўзбекистон кўчмас мулк бозори мамлакат иқтисодий ривожланишининг асосий омилларидан бирига айланиши мумкин. “Murad Buildings” компаниясининг илғор ғоялари ва “BI Group”нинг йирик лойиҳаларда ортирган бой тажрибасидан фойдаланган ҳолда, биз биргаликда ушбу янги даҳада яшовчилар учун, шунингдек, Тошкент шаҳри аҳолисига қулай яшаш учун барча шароитларни яратмоқчимиз.
Шароф Раҳмонов, Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари, Инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи:
— Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида яқин шериклик муносабатлари ўрнатилган. Амалдаги ва янги қўшма лойиҳаларни амалга ошишида кўп жиҳатдан муҳтарам президентларимизнинг шарофати билан бўлиб, шу каби янгидан янги иншоотларнинг барпо этилишига хизмат қилмоқда. Чирчиқ дарёси бўйидаги лойиҳа Тошкент шаҳри учун муҳим ва аҳамиятлидир. Биз уни чин дилдан қўллаб-қувватлаймиз. Унинг шарофати билан инфратузилма, ижтимоий аҳамиятга молик объектлар янада ривожланиб, фуқароларнинг яшаши учун қулай ва шинам муҳит яратилади. Ҳокимлик вакили сифатида уни тарғиб қилишда ва ҳар томонлама ёрдам беришга тайёр эканлигимизни тасдиқлайман.
Мурод Назаров, "Murad Buildings" асосчиси ва раҳбари:
— Ушбу кенг кўламли лойиҳани амалга оширишда бизга билдирилган ишонч учун бир-бирига дўст бўлган мамлакатларимиз президентларига самимий миннатдорчилик билдирамиз. "Murad Buildings" ва "BI Group" компаниялари турар жой ва ижтимоий объектлар қуришда бой тажриба ва билимга эга. Ишончим комилки, лойиҳа ниҳоясига етгач, "Бигвил" пойтахтнинг янги диққатга сазовор жойи ва фуқароларнинг севимли гўшасига айланади, чунки бу лойиҳа қулай яшаш ва бахтли ҳаёт учун зарур бўлган ҳамма нарсани ўзида мужассамлаштиради.
Кўп асрлик анъаналар, ҳурмат ва ўзаро ёрдам маданияти сақланиб қолган маҳаллалар турар жой даҳаси учун илҳом манбаи бўлди. Бу ноёб ижтимоий феномен дунёда катта қизиқиш уйғотмоқда ва ЮНEСКОнинг Жаҳон маданий меросининг дастлабки рўйхатига киритилган. Бу ерда чинорлар билан қопланган шаҳарнинг сояли тор савдо кўчалари табиат билан уйғунлашиб, ўзига хос шаҳар занжирини ҳосил қилади.
Лойиҳа ўз ичига осма боғлар, PlayHub ёки жамоат уйин ва спорт майдончаларини ўз ичига олади. Ландшафт анъанавий каштачилик турларидан бири — сўзана тимсолиди бўлиши режалаштирилган.
Лойиҳа жойлашган жойи кўлларга бой гольф клуби, "Янги Ўзбекистон" боғи ва режалаштирилган Олимпия қишлоғи ёнидаги фаол ривожланаётган ҳудуд ҳисобланади.
Ўзбекистон пойтахтидаги биринчи "Бигвил"да 20 минг хонадон тақдим этилади. Қурувчилар энергия самарадорлиги, инновацион ёндашув ва рақамлаштиришга алоҳида эътибор қаратишади.
Қурилиш жараёнида биноларнинг ҳаддан ташқари қизиб кетишини олдини олиш, ёзги жазирамада салқинликни таъминлаш учун яшил майдонли кичик сув иншоотлари, пиёдалар йўлларини соялар билан таҳминлаш усуллари қўлланилади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистондаги илғор компанияларидан бири "Murad Buildings" ва Қозоғистоннинг "BI Group" инновацион қурилиш холдинги биргаликда уч йилдан буён NRG номи остида Тошкент шаҳрида турар жой мажмуаларини қуриб келмоқда.
Айни пайтда NRG компанияси U-TOWER ва NRG Park лойиҳаларини амалга оширмоқда.
Реклама ҳуқуқи асосида
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь